Live
5
Ўзбек

Рой Кин «МЮ» футболчиларини кескин танқид қилди

Футбол
22 ноябр, 14:48
«Энфилд»даги беллашувнинг 8-дақиқасидан бошлаб «қизил иблислар» майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.
Рой Кин «МЮ» футболчиларини кескин танқид қилди
Фото: Getty Images
22.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 4 : 0 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Рой Кин жамоанинг «Ливерпул»га (0:4) қарши ўйиндаги мағлубияти учун кескин танқид қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Энфилд»даги беллашувнинг 8-дақиқасидан бошлаб «қизил иблислар» майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.

«Менимча, жамоа мутлақо чорасиз, жуда ёмон кўринди. Невилл 0:4 ҳисобидаги мағлубиятни оддий ҳолат деб ҳисоблаяптими? Нима, улар бундан яхшироқ ўйнай олмасмиди? Ўн киши бўлиб 0:4 ҳисобида ютқазиш унчалик ёмон эмас демоқчимисиз? Камчиликда қолиб ҳам натижага эришган жамоалар бўлмаганми? Бунинг имкони бор.

Мухлислар футболчиларни қарсаклар билан кузатишяпти. Аммо нима учун? Жирканч ўйин учунми? Ростини айтсам, сўкинишни истаб кетяпман», — дея Киннинг сўзларини келтиради CentreGoals.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигасининг 11-туридан кейин 8 очко билан турнир жадвалининг 19-поғонасини эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар