«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш 2019 йилда «Тоттенҳэм» сафига ўтиш имконияти бўлганини айтиб берди. Футболчи ўша пайтда Лондон клуби раҳбарияти билан учрашганини маълум қилди.
«Мен «Тоттенҳэм» раҳбарияти билан учрашганман. Улар менга машғулот базасидаги барча яхши жиҳатларни, шунингдек, жамоа қандай футбол ўйнашни истаётганини кўрсатишди. Мураббий ушбу тизимда қайси позицияларда ўйнашим мумкинлигини ҳам тушунтирди.
Бу ғоялар менга ёқдими? Ҳа, улар яхши эди. Албатта, ўша пайтда мен ҳали жуда ёш футболчи эдим — 24 ёшда эдим», — дея Фернандешнинг сўзларини келтиради Тhe Touchlinе.
Маълумот учун, португалиялик футболчи 2020 илнинг январ ойи охирида «Манчестер Юнайтед» сафига қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик футболчи агар «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти истаса клубдан кетиши мумкинлигини таъкидлаган эди.