Live
4
Ўзбек

Ла Лига. «Реал» «Селта»га қарши баҳсда камбэк амалга ошириб, 1-ўринга кўтарилди

Футбол
21 ноябр, 17:00
    65
Захирадан тушган Винисиус ўйинни ўзгартириб юборди, Эспи эса яна «сеҳрли таёқча» вазифасини бажарди.
Ла Лига. «Реал» «Селта»га қарши баҳсда камбэк амалга ошириб, 1-ўринга кўтарилди
Foto: Getty Images
21.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 2 : 1 Сельта Сельта

Испания чемпионатининг 13-турида «Реал» ўз уйида «Селта»дан тезкор тўп ўтказиб юборганига қарамай, иродали ғалабага эришди.

Захирадан тушган Винисиус ўйинни ўзгартириб юборди ва иккала голда ҳам қатнашди, Эспи эса яна «сеҳрли таёқча» вазифасини бажарди.

Моуринио жамоаси барча турнирлар доирасида ғалабали сериясини 9 та ўйинга етказди ва лигада 33 очко тўплаган «Барселона»га тенглашиб, қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамга айланди. Аммо Каталония клуби турдаги ўйинини энди ўтказади — «Вилярреал»га қарши. «Селта» 13 очко билан 13-поғонада қолди.

Ла Лига. 13-тур
Реал — Селта 2:1

21 ноябр, «Бернабеу»
Голлар: Беллингҳэм (66), Эспи (85) — Дуран (6).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Мбаппе (38).
Реал — Куртуа, Трент (Винисиус, 57), Конате, Ҳейсен, Каррерас (Кукуреля, 57), Камавинга (Эспи, 79), Силва (Валверде, 57), Гулер, Беллингҳэм, Диоманде (Эндрик, 71), Мбаппе.
Селта — Раду, Родригес, Лаго, Алонсо, Каррейра, Бурсио (Дриух, 67), Мориба, Галан (Руэда, 76), Алварес (Ютгла, 46), Сведберг (Фебас, 67), Дуран (Аспас, 76).
Огоҳлантиришлар: Лаго (74), Родригес (82), Эспи (90+4).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Сельта Сельта
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

65 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар