Live
7
Ўзбек

Моуринио «Реал» машғулотида ёрдамчиларига бақирди ва тўплар солинган қопни улоқтирди

Футбол
21 ноябр, 09:15
Португалиялик мутахассис машғулот учун жиҳозларни тайёрлашда ёрдамчилари суст ҳаракат қилганидан жаҳли чиқди.
Моуринио «Реал» машғулотида ёрдамчиларига бақирди ва тўплар солинган қопни улоқтирди
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио машғулот вақтида ёрдамчиларининг ҳаракатидан норози бўлди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, машғулот учун машқ тайёрланаётган пайтда ёрдамчилар етарлича тез ҳаракат қилмаган. Бу Моуринионинг жаҳли чиқишига сабаб бўлган. Мутахассис қўлларини кўтарган ҳолда ассистентларига бақириб, улардан тезроқ ишлашни талаб қилган.

Вазият шундан кейин ҳам мураббийни тинчлантирмаган. Моуринио тўплар солинган қопдан уларни ўзи олиб, майдонга жойлаштиришига тўғри келган. Шундан сўнг у қопни жаҳли билан улоқтирган.

Бу ҳолатдан кейин ёрдамчилар тезроқ ҳаракат қила бошлаган ва машғулотнинг қолган қисми муаммосиз ўтган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар