Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Эдер Милитао жамоадоши Жуд Беллингҳэмнинг ўйин савияси ҳақида фикр билдирди.
«Мен Беллингҳэмга: «Биродар, бир жамоада ўйнаётганимиздан фахрланаман. Сен шунчалик ажойиб савияда ўйнаяпсанки, гўё майдондаги воқеаларни секинлаштирилган ҳолатда кўраётгандек таассурот уйғотасан», дедим. У бу сўзларим учун менга миннатдорлик билдирди. Жудга Бразилия ёқади. У биз билан кўп вақт ўтказади», — дея Милитаонинг сўзларини келтиради ТNТ Sports BR.
Маълумот учун, 23 ёшли Беллингҳэм ушбу мавсум барча мусобақаларда 16 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, 21 ноябр куни «Реал» Испания чемпионати 13-тури доирасида «Селта»ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 22 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади