Live
7
Ўзбек

«Барселона» ёзда нега топ-ҳимоячи сотиб олмагани очиқланди

Футбол
21 ноябр, 05:15
Флик бир нечта номзодларни маъқулламаган, «Манчестер Сити» футболчиси эса Англияда қолишни танлаган.
«Барселона» ёзда нега топ-ҳимоячи сотиб олмагани очиқланди
Foto: Getty Images
22.11.2026, 08:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Вильярреал Вильярреал

«Барселона» ёзги трансфер ойнасида чап оёқда ўйнайдиган, марказий ҳимоячи позициясидан ташқари қанотда ҳам ҳаракат қила оладиган футболчини излаган. Мundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар учун энг мақбул номзод «Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол бўлган. Бироқ хорватиялик футболчи Манчестерда қолишни афзал кўриб, клуби билан шартномасини 2031 йилгача узайтирган.

Манбага кўра, яна бир номзод «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони бўлган. Бироқ «Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик унинг имкониятларига тўлиқ ишонч билдирмаган.

Шунингдек, каталонияликлар Нико Шлоттербек, Ибраима Конате, Маркос Сенеси ва Микки ван де Вен вариантларини ҳам кўриб чиққан. Аммо уларнинг ҳеч бири жамоа излаётган футболчи профилига тўлиқ мос келмаган.

Июль ойида, Жаҳон чемпионати давом этаётган пайтда, «Барселона»га Эмерик Лапортни сотиб олиш таклиф қилинган. Бироқ клуб қисқа муддатли мусобақадаги ўйинларни футболчининг имкониятларини баҳолаш учун асос сифатида қабул қилишни истамаган.

Бундан ташқари, «Барселона» Руд Нейштадни ҳам таркибга қўшмоқчи бўлган. Аммо унинг клуби «Твенте» ҳимоячи учун жуда юқори нарх белгилаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар