«Барселона» ҳимоячиси Хави Эспарт каталонияликлар билан шартномасини узайтирганидан кейин ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
«Доимо «Барселона»да ўйнашни орзу қилганман. Бу клубнинг мухлисиман, стадионга бораман ва болалигимдан бу ерда тўп суриб келаман. Бугунги кун менинг мақсадларимдан бири эди. Аммо ростини айтсам, бу воқеа содир бўлганига ҳали ҳам тўлиқ ишона олмаяпман.
Уйимда дебют учрашувимдан кейин олинган футболкам рамка ичида осиғлиқ турибди. Энди унинг ёнига шартномам узайтирилгани муносабати билан тақдим этилган футболкани ҳам жойлаштираман.
Асосий жамоага кириш жуда қийин, аммо унда ўз ўрнингни сақлаб қолиш ҳам осон эмас. Менинг орзуим ва мақсадим — бутун футболчилик фаолиятимни ҳаётимдаги энг муҳим клуб бўлган «Барселона»да ўтказиш», — деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Хави Эспарт билан 2030 йилга қадар янги шартнома имзолади.