Германия чемпионатининг 10-турида «Бавария» ўз майдонида «Кёлн»г қарши беллашди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Дастлаб Мур меҳмонларни 12-дақиқада ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффус олдидан Браун мувозанатни тиклади.
Мюнхен клуби сафида Ҳарри Кейн ва Майкл Олисе жароҳат олиб, майдонни барвақт тарк этишига тўғри келди.
Бу натижадан сўнг Компани жамоаси очколари сонини 22 тага етказиб, пешқадамликни давом эттирмоқда. «Кёлн» эса 10 очко билан 14-поғонада.
Бундеслига. 10-тур
Бавария — Кёлн 1:1
Голлар: Браун 37 – Мур 12
Бавария — Урбиг, Лаймер (Мусиала, 70), Упамекано (Мин Жэ 70), Та, Станишич, Киммих, Браун, Леннарт, Олисе (Биндер, 46), Кейн (Бишоф, 20).
Кёлн — Швебе, Шмид, Симпсон, Лочошвили, Соса, Мур, Себулонсен, Окон, Краусс, Майна (Тилманн, 77), Эл Мала (Ҳэски, 85).
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади