Live
3
Ўзбек

Кейн: «Олисе Мюнхенга яна бир «Олтин тўп» олиб келиш учун барча зарур сифатларга эга»

Футбол
19 ноябр, 23:08
«Бавария» ҳужумчиси жамоадошини эътироф этди.
Кейн: «Олисе Мюнхенга яна бир «Олтин тўп» олиб келиш учун барча зарур сифатларга эга»
Foto: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн франциялик жамоадоши Майкл Олиседа «Олтин тўп»ни қўлга киритиш учун барча зарур сифатлар мавжуд деб ҳисоблайди.

Англиялик 33 ёшли футболчи айни вақтда ушбу совриннинг амалдаги соҳиби ҳисобланади.

— Сиз 45 йилдан ортиқ вақт ичида «Олтин тўп»ни қўлга киритган илк «Бавария» футболчиси бўлдингиз. Майкл Олисе каби футболчи сизнинг муносиб давомчингиз, яъни Мюнхен клубида навбатдаги «Олтин тўп» соҳиби бўлиши мумкинми?

— Майкл — ажойиб футболчи. Ҳар куни машғулотларда унинг иқтидори ва майдонда нималарга қодир эканини кўриб турибмиз. Унинг Мюнхенга яна бир «Олтин тўп»ни олиб келиш учун барча зарур сифатларга эга эканига шубҳа йўқ, — дея Кейннинг сўзларини келтиради Footmercato.

24 ёшли Олисе бу мавсумда Бундеслигада 9 ўйинда 6 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар