«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоа вингери Луис Диаснинг жисмоний ҳолати ва майдонга қайтиш муддатига изоҳ берди.
«Диасда ҳаммаси яхши. У ушбу ҳафтани яхши ўтказди. Эртага майдонга тушади, деб ўйламайман. Ҳали бунга эрта. Аммо кейинги етти кун ичида унинг хизматларидан фойдаланишимиз мумкин», — дея Компани сўзларини келтиради Bayern & Germany.
29 ёшли колумбиялик футболчи ушбу мавсумда барча мусобақаларда 11 та баҳсда қатнашиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» 20 ноябр куни Бундеслиганинг 10-тури доирасида ўз майдонида «Кёлн»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:30 да бошланади.
Маълумот учун, Компани Диаснинг кейинги етти кун ичида майдонга қайтишига умид қилмоқда.