«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дризен жамоа вингери Майкл Олисе билан шартномани узайтириш борасидаги режалар ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, музокаралар учун қулай фурсат кутилмоқда.
«Кейннинг «Олтин тўп» учун курашда ғалаба қозониши Майкл Олисе учун шартномани узайтиришга ишора бўла оладими? Албатта, бу Майклга тўғри жойда эканини англатадиган ишора. Музокаралар бошландими? Керакли вақт келганида уларни бошлаймиз. Аммо яна икки йил кутиб ўтирмаймиз», — дея Дризеннинг сўзларини келтиради Abendziuning.
24 ёшли Олисе ушбу мавсумда барча мусобақаларда 15 та баҳсда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Олисенинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали франциялик вингернинг бозор қийматини 180 миллион еврога баҳоламоқда. «Бавария» президенти Герберт Ҳайнер эса клуб Олисени узоқ йиллар давомида жамоада сақлаб қолмоқчи эканини билдирган. Унинг таъкидлашича, Мюнхен клуби сотувчи эмас, харидор клуб ҳисобланади.