«Бавария» Германия чемпионатининг 10-турида ўз майдонида «Кёлн»ни қабул қилмоқда. Беллашувда ҳозирча дуранг қайд этилмоқда.
Бироқ мезбонлар форварди Ҳарри Кейн 20-дақиқада жароҳат олиб, сафдан чиқди. Шифокорларнинг тиббий ёрдамига қарамай, англиялик 33 ёшли футболчи захирага олинди. Унинг ўрнига Бишоф майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Кейн «Олтин тўп» совринини қўлга киритганидан бери сермаҳсул ўйин намойиш эта олмаяпти. Компани жамоаси Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Бундеслига. 10-тур
Бавария — Кёлн 1:1
Бавария — Урбиг, Лаймер, Упамекано, Та, Станишич, Киммих, Браун, Леннарт, Олисе, Кейн (Бишоф, 20).
Кёлн — Швебе, Шмид, Симпсон, Лочошвили, Соса, Мур, Себулонсен, Окон, Краусс, Майна, Эл Мала.