«Бавария» яримҳимоячиси Жамол Мусиала икки ойлик танаффусдан сўнг илк бор майдонга тушиши мумкин.
Sport1 журналисти Штефан Кумбергернинг маълум қилишича, футболчи сўнгги ўн кундан буён «Бавария»нинг умумий гуруҳида машғулот ўтказмоқда. Жамоа бош мураббийи Венсан Компани ҳам 23 ёшли германияликнинг майдонга қайтишига рухсат берган.
Агар ушбу ҳафта давомида ҳеч қандай муаммо юзага келмаса, Мусиала жума куни «Кёлн»га қарши беллашувда майдонга тушиши кутилмоқда.
Мусиала Германия миллий жамоаси ихтиёрида бўлган вақтида сон мушагидан жароҳат олгани сабабли 18 сентябрдан буён ўйнамаяпти.
Мусиала икки ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтишга яқин
Футбол
16 ноябр, 07:50
«Бавария» яримҳимоячиси жума куни Бундеслигада ўйнаши кутилмоқда.
Foto: Getty Images
20.11.2026, 14:30
Бундеслига Германия
Бавария
-
:
-
Кёлн