Бугун
47
Ўзбек

«Бавария» Араужу трансфери учун 80 млн евро сарфлашга тайёр

Футбол
15 ноябр, 10:18
    3
Футболчининг шартномасида товон пули 80 миллион евро этиб белгиланган.
«Бавария» Араужу трансфери учун 80 млн евро сарфлашга тайёр
Фото: Getty Images

Португалиянинг «Бенфика» клуби ҳимоячиси Томаш Араужу фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур маълум қилди.

Манбага кўра, португалиялик 24 ёшли футболчининг ўйинларини Мюнхеннинг «Бавария» клуби кузатиб бормоқда. Германия чемпиони келаси ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Араужу номзодини кўриб чиқмоқда.

Футболчининг шартномасида товон пули 80 миллион евро этиб белгиланган. Бироқ «Бенфика» трансфер борасида музокараларда нархни сезиларли даражада пасайтиришга тайёр бўлиши мумкин.

Томаш бу мавсумда Португалия чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 марта сариқ карточка олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар