«Бавария» раҳбарияти франциялик вингер Майкл Олисе билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Германия чемпиони футболчининг келажагини узоқ муддатга Мюнхен клуби билан боғлашни истамоқда.
Манбага кўра, немис гранди яримҳимоячига йилига тахминан 25 млн евро маош таклиф қилган. «Бавария» Олисени жамоанинг муҳим футболчиларидан бири сифатида кўради ва янги шартнома бўйича келишувни имкон қадар тезроқ якунлаш ниятида.
Маълумот учун, Майкл Олисе 2024 йилдан буён Мюнхен клуби сафида тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Тransfermarkt портали франциялик футболчининг бозор қийматини 180 млн еврога баҳоламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади