«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ўзининг ўйин услубида Карим Бенземанинг ҳаракатларига ўхшаш жиҳатларни кўради.
— Карим Бензема 2022 йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритган бўлса, Ҳарри Кейн 2026 йилда ушбу совринга сазовор бўлди. Шу тариқа, ўйин қурилишида ҳам фаол иштирок этадиган марказий ҳужумчиларнинг ютуқлари эътироф этилди. Футбол услубингиз нуқтайи назаридан ўзингиз ва Карим Бензема ўртасида қандайдир ўхшашликни кўрасизми?
— Карим — ақл бовар қилмас футболчи. Мен ҳар доим унинг катта мухлиси бўлганман. Унинг 2022 йилда «Реал» сафида эришган ютуқлари ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли. У майдон марказигача тушиб, худди «ўнлик» позициясида ҳаракат қилиши, ўйин суръатини бошқариши ва айни керакли вақтда жарима майдонида пайдо бўлиши мумкин.
Жисмоний кўрсаткичларимиз бироз фарқ қилади, аммо ўйин интеллекти, бўш ҳудудларни топиш ва жамоадошларимизга ёрдам бериш истаги борасида услубимизда кўплаб ўхшашликларни кўраман.
Иккимиз ҳам гол уриш учун доимо жарима майдонида бўлиш шарт эмаслигини исботлаганмиз. Мен орқага, майдон марказига яқинроқ тушганимда кўпроқ голли вазиятларга эга бўламан. Чунки бу ҳудудда рақиблар мени унчалик қаттиқ назорат қилмайди. Ортга чекиниб, ўйин ривожланишига имкон берганимда голлар ўз-ўзидан кела бошлайди.
,
«Ўнлик» позициясига чиқаман ва рақиб ҳимояси орқага чекинганида жарима майдони чизиғи яқинидан зарба бераман. Бу — менинг энг кучли жиҳатларимдан бири.
Ўтган мавсум бунинг энг яхши намунаси бўлди: мен 73 та гол урдим. Бу бошқа ҳар қандай мавсумдаги натижамдан деярли икки баравар кўп, — дейди Кейн Foot Mercato билан интервюда.
Кейн: «Бензема ва мен гол уриш учун доим ҳам жарима майдонида бўлиш шарт эмаслигини исботладик»
Футбол
20 ноябр, 00:44
16
«Олтин тўп» соҳиби франциялик форвард билан ўйин услуби ўхшашлигини, унга мухлис бўлганини таъкидлади.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади