Live
3
Ўзбек

Расман. Куртуа «Реал» билан шартномасини узайтирди

Футбол
20 ноябр, 07:07
    1
Тибо 2018 йилдан буён мадридликлар сафида ўйнамоқда.
Расман. Куртуа «Реал» билан шартномасини узайтирди
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабон Тибо Куртуа билан ҳамкорликни давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Белгиялик 34 ёшли кипер билан янги келишув 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Куртуанинг аввалги шартномаси 2027 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етиши керак эди. Янги битим орқали томонлар ҳамкорлик муддатини яна бир йилга узайтирди.

Бу мавсумда Тибо «Реал» сафида барча турнирлар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушган. У шуларнинг тўрттасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Тибо 2018 йилдан буён мадридликлар сафида ўйнамоқда. У шу вақтга қадар жамоа таркибида 348 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та совринни қўлга киритди.

Transfermarkt портали Куртуанинг ҳозирги бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар