Live
3
Ўзбек

«Реал»нинг «Селта»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди

Футбол
20 ноябр, 09:49
    13
Винисиус сафга қайтди.
«Реал»нинг «Селта»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди
Фото: Getty Images
21.11.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - Сельта Сельта

Испания чемпионатининг 13-турида «Реал» Мадридда «Селта»ни қабул қилади. Баҳс олдидан «қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуринио қайдномани эълон қилди. Винисиус ниҳоят дисквалификацияси муддати якунланиб, виголикларга қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.

«Селта»га қарши баҳс учун қайдномадан қуйидаги футболчилар жой эгаллади.

Дарвозабонлар: Куртуа, Лунин, Местре.
Ҳимоячилар: Милитао, Ҳёйсен, Трент, Конате, Кукуреля, Каррерас, Рюдигер, Думфрис
Яримҳимоячилар: Беллингҳэм, Камавинга, Валверде, Арда Гулер, Бернарду Силва, Тиаго Питарч.
Ҳужумчилар: Винисиус, Эндрик, Мбаппе, Эспи, Браҳим Диас, Ян Диоманде.

Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби турнир жадвалида пешқадам «Барселона»дан кейин 2-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Сельта Сельта
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар