«Реал» яримҳимоячи Жуд Беллингҳэм билан келишувни 2031 йилга қадар узайтириш борасида иш олиб бормоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
Манбага кўра, 23 ёшли инглиз янги шартнома имзолаганидан сўнг бир мавсум учун 20–25 миллион евро маош ола бошлайди. Ҳозирда унинг йиллик маоши 15 миллион евродан ошмайди.
Беллингҳэм 2023 йилнинг ёзидан буён «Реал»да ўйнаб келмоқда. У бу мавсумда барча мусобақалар доирасида 16 та баҳсда иштирок этиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 160 миллион еврони ташкил этади.
Янги шартнома бўйича Беллингҳэмнинг «Реал»даги маоши кескин ошади
Футбол
19 ноябр, 22:45
Клуб англиялик яримҳимоячи билан келишувни узайтириш ҳаракатида.
Foto: Getty Images