«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоа вингери Карим Адейемининг халқаро танаффус давомидаги машғулотлардаги фаолиятидан мамнун бўлди.
Diario Sport хабарига кўра, Германия миллий жамоасига чақирилмаган Адейеми машғулотларда алоҳида иштиёқ билан ишлаган. Манба қайд этишича, футболчининг юқори савиядаги тайёргарлиги унинг «Вилярреал»га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушиш имкониятини оширган.
Адейеми ушбу мавсумда барча мусобақаларда 15 та баҳсда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг 13-тури доирасидаги «Барселона» — «Вилярреал» беллашуви 22 ноябр куни Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.