Live
5
Ўзбек

«Барселона» Бастонини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин

Футбол
19 ноябр, 04:00
Италиялик ҳимоячи Каталония клубига ўтиш вариантини истисно қилмаяпти.
«Барселона» Бастонини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин
Foto: Getty Images

«Барселона» «Интер» марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivо нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, каталонияликлар спорт директори Деку ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Бастони номзодини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Эҳтимолий трансфер қиймати 40 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

27 ёшли италиялик футболчи ушбу мавсумда А Серия ва Чемпионлар лигаси доирасида 13 та баҳсда майдонга тушиб, битта гол урди.

Эслатиб ўтамиз, Бастонининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнигача мўлжалланган.

Маълумот учун, ҳимоячи 2017 йилдан буён «Интер»га тегишли. У 2019 йилдан бери миланликлар асосий жамоаси сафида тўп тепмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар