«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио 2013 йилда нима сабабдан клубни тарк этгани ҳақида гапирди.
Португалиялик мутахассис 2010 йилдан 2013 йилгача «қаймоқранглилар»ни бошқарган. У бу мавсум бошланиши олдидан яна жамоа бош мураббийи этиб тайинланди.
«Мен 2013 йилда ҳам клубда қолишим мумкин эди. Аммо клубга бўлган муҳаббатим сабабли кетишга қарор қилдим. Ўша пайтда жамоага мен каби мутахассис керак эмаслигини, бошқача профилдаги мураббий зарурлигини ҳис қилдим.
Бу — менинг уйларимдан бири. Бу ерда ишлаган пайтимда ҳам шундай ҳис қилганман, клубдан узоқда бўлган 13 йилим давомида ҳам бу туйғу мени тарк этмади. Доимо клуб учун энг яхшисини истаганман, мухлисларнинг бахтли бўлишини хоҳлаганман. Илк кунданоқ ўзимни «Реал» тимсолида мужассам бўлган қадриятларнинг бир қисми сифатида ҳис қилганман.
«Реал» — нафақат кўплаб совринлари, балки ўз тамойиллари ва ёндашуви билан ҳам буюк клуб. Бу спортда ҳам, жамият ҳаётида ҳам яққол намоён бўлади. Клубдан ташқарида ўтказган 13 йилим давомида «Реал»ни Испаниядан ташқаридаги одамлар қандай қабул қилишини янада яхшироқ англадим», — дея Моуринионинг сўзларини келтиради Diario Sport.
Моуринио: «Реал»га муҳаббатим сабаб 2013 йилда жамоадан кетганман»
Футбол
19 ноябр, 11:28
4
Португалиялик мутахассис 13 йил аввал Мадрид клубини тарк этгани сабабини айтди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади