Криштиану Роналду Жорже Жезушнинг ишдан бўшатилиши масаласини Португалия футбол федерацияси билан муҳокама қилмаган.
«Ан Наср» клубининг 41 ёшли ҳужумчиси 5 ноябр куни миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.
Сентябр ойида Жезуш UEFA Миллатлар лигаси доирасида Норвегияга қарши ўйинда Роналдуни майдонга туширмаганидан сўнг, футболчи ўзбошимчалик билан миллий жамоа йиғинини тарк этган. Кейинчалик Криштиану бош мураббийни унга берган ваъдасини бузганликда очиқчасига айблаган.
Шундан сўнг Роналду ва Жезуш ўзаро мулоқот қилмаган. Шунингдек, футболчи миллий жамоани тарк этиш ҳақидаги қарори тўғрисида мураббийни олдиндан огоҳлантирмаган.
The Athletic нашри маълумотига кўра, Жезушда Роналду миллий жамоага фақат бош мураббий алмашган тақдирдагина қайтишга тайёр, деган таассурот пайдо бўлган.
Бироқ Криштиану Португалия футбол федерациясидан Жезушни ишдан бўшатишни талаб қилмаган.
Роналду Португалия ФФдан Жезушни ишдан бўшатишни сўрамаган
Футбол
19 ноябр, 11:53
Бош мураббий эса у кетган тақдирда 41 ёшли ҳужумчи жамоага қайтади, деб ўйлаган.
Foto: Getty Images