«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Маурицио Почеттино жамоаси Англия Премер-лигасининг навбатдаги турида «Ливерпул»га қарши кечадиган баҳсда ғалаба учун курашишини таъкидлади.
«Биз «Энфилд»га ғалаба қозониш, жасорат билан ўйнаш ва «Манчестер Юнайтед» эканимизни кўрсатиш ниятида йўл оламиз. Қатъият билан ҳаракат қилишимиз, ташаббусни ўз қўлимизга олишимиз, ҳеч нарсадан қўрқмаслигимиз ва «Ливерпул» каби кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсатишимиз керак», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Мазкур беллашув 22 ноябр куни «Ливерпул» майдонида бўлиб ўтади. Бу аргентиналик мутахассис учун «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатидаги илк баҳс бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.
Маълумот учун, манкунианликлар Англия чемпионати турнир жадвалида 8 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади