Live
5
Ўзбек

«Милан» ва «Галатасарой» Фернандешни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
19 ноябр, 01:25
    18
Ҳар икки жамоа футболчини эркин агент сифатида қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
«Милан» ва «Галатасарой» Фернандешни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: BBC

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш фаолиятини Англиядан ташқарида давом эттириши мумкин. Португалиялик футболчига Европанинг икки клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Таниқли журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, Италиянинг «Милан» ва Туркиянинг «Галатасарой» жамоалари 32 ёшли яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш ниятида.

Ҳар икки жамоа Фернандешни келаси йил ёзида эркин агент сифатида қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Чунки португалиялик яримҳимоячининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот ўрнида, Бруну Фернандеш 2020 йилдан буён «қизил иблислар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу мавсумда португалиялик футболчи АПЛда 9 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

18 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар