Италиянинг «Комо» клуби яримҳимоячиси Нико Паз ҳамон «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсадлари рўйхатида қолмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, «қизил иблислар» бош мураббийлигига аргентиналик Маурисио Почеттинонинг тайинланиши 22 ёшли ҳамюртининг Манчестер клубига ўтиш эҳтимолини ошириши мумкин.
Бироқ «Манчестер Юнайтед» футболчига қизиқиш билдираётган ягона жамоа эмас. Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» клублари, шунингдек, Франциянинг «ПСЖ» жамоаси ҳам аргентиналик яримҳимоячининг ҳаракатларини диққат билан кузатмоқда.
Бундан ташқари, Мадриднинг «Реал» клубида Пазни қайта сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. «Қаймоқранглилар» 2027 йилда ушбу имкониятдан фойдаланиб, футболчини 80 миллион евро эвазига ўз сафига қайтариши мумкин.
Маълумот ўрнида, Нико Паз ушбу мавсумда «Комо» таркибида барча мусобақалар доирасида 14 та учрашувда иштирок этди. У бу баҳсларда 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Аргентиналик футболчининг юқори самарадорлиги Европанинг бир қатор етакчи клублари эътиборини тортаётган бўлса-да, ҳозирча унинг келажаги юзасидан якуний қарор қабул қилинмаган.
Аввалроқ Паз ўтган мавсум А Серияда энг яхши ёш футболчи деб топилганди.