Live
5
Ўзбек

Netflix 2030 йилги ЖЧ трансляцияси учун Fox билан рақобатлашади

Футбол
19 ноябр, 09:20
Стриминг платформаси АҚШ ҳудудидаги намойиш ҳуқуқларини қўлга киритиш учун 2 млрд долларгача таклиф қилиши мумкин.
Netflix 2030 йилги ЖЧ трансляцияси учун Fox билан рақобатлашади
Foto: Getty Images

2030 йилги Жаҳон чемпионати трансляция ҳуқуқлари учун кураш спорт индустриясида тарихий воқеага айланиши мумкин. Мавжуд маълумотларга кўра, Netflix мусобақани АҚШ ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун рекорд миқдордаги маблағ таклиф қилишга тайёр.

Бу эса стриминг платформасини АҚШнинг Fox телекомпаниясига тўғридан-тўғри рақибга айлантиради. Derbyderbyderby.it хабарига кўра, Fox 2018 йилдан буён Жаҳон чемпионатини инглиз тилида намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлиб келмоқда.

ФИФА яқинлашиб келаётган савдога тайёргарлик кўрмоқда. Унда трансляция ҳуқуқлари учун таклифлар 1,5–2 миллиард долларгача етиши мумкин. Бу 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун сарфланган маблағдан анча кўп.

Маълумот учун, Fox 2026 йилги мундиални инглиз тилида намойиш этиш ҳуқуқи учун 485 миллион доллар тўлаган.

Бугунги янгиликлар