«Ливерпул» «Кристал Пэлас» вингери Исмоил Саррни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, сенегаллик футболчи Лондон клуби билан янги шартнома борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани сабабли жамоани тарк этиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр. «Кристал Пэлас» эса 28 ёшли футболчини ўз таркибида сақлаб қолмоқчи. Бироқ ёздан буён футболчи билан олиб борилаётган музокараларда деярли силжиш кузатилмаган.
Сарр ушбу мавсумда барча мусобақаларда бешта баҳсда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Вингернинг «Кристал Пэлас» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.