«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш клуб билан шартномасини узайтириш бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди. Тhe Sun нашрининг хабар беришича, португалиялик футболчи янги бош мураббий Маурицио Почеттино ўз салоҳиятини намойиш этмагунча келажаги борасида қарор қабул қилмоқчи эмас.
Манбага кўра, Фернандеш жамоанинг мавсумни муваффақиятсиз бошлаганидан норози. «МЮ» Англия Премер-лигасида қуйи лигага тушиб кетиш зонасига тушиб қолган, натижада бош мураббий Майкл Кэррик лавозимини тарк этишга мажбур бўлган.
Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» Фернандеш билан шартномани бир томонлама тарзда яна бир йилга узайтириш имкониятига эга. Клуб футболчининг бошқа жамоа билан дастлабки келишувга эришишининг олдини олиш мақсадида ушбу банддан январгача фойдаланишни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, португалиялик яримҳимоячи аввалроқ «МЮ» томонидан таклиф қилинган шартномани узайтириш бўйича иккита таклифни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед» сардори ҳисобланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади