«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино қишки трансфер ойнасида клуб раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «қизил иблислар» январ ойида ҳимоячи ва ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда.
Почеттино «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимида англиялик мутахассис Майкл Кэррикнинг ўрнини эгаллади. Ҳозирда жамоа Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаган.
Аргентиналик мутахассис 18 ноябр кунидан бошлаб янги жамоасидаги фаолиятини бошлайди. У 2029 йилнинг ёзига қадар манкунианликлар билан битим имзолаган.