«Тоттенҳэм» клуби «Фрайбург» ҳужумчиси Игор Матановични ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, хорватиялик 23 ёшли футболчи «тақачилар» раҳбариятига маъқул келаётган номзодлардан бири ҳисобланади.
«Клуб қисқа муддатли ечимни, масалан, ижара вариантини кўриб чиқиши мумкин. Агар муносиб номзод топилмаса, лондонликлар бу масалага ёзда яна қайтиши мумкин. Улар январ ойида шошилинч равишда катта маблағ сарфлашни ва узоқ муддатли шартнома тузишни исташмаяпти», — деди Жейкобс Market Madness подкастида.
Маълумот учун, бу мавсумда Игор барча турнирлар доирасида 15 та гол урган. Бўйи 196 сантиметрни ташкил этадиган футболчи жисмоний имкониятлари туфайли ҳаводаги тўплар учун курашда ҳам самарали ҳаракат қила олади.