Live
2
Ўзбек

«Арсенал» Престианига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
14 ноябр, 17:04
Унинг «Бенфика» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади.
«Арсенал» Престианига қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Бенфика» вингери Жанлука Престиани «Арсенал»нинг қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда TyC Sports нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, томонлар футболчининг январ ойидаги эҳтимолий трансфери бўйича музокараларни бошлаган. Бироқ аргентиналик 20 ёшли футболчининг шартномасида белгиланган товон пули миқдори — 100 миллион евро келишувни амалга оширишни қийинлаштирмоқда.

Бу мавсумда Престиани барча турнирлар доирасида 20 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Бенфика» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали мутахассислари унинг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.

Бугунги янгиликлар