Live
2
Ўзбек

Ампутантлар футболи. Ўзбекистон 6-жаҳон чемпионлиги учун курашни бошлайди

Футбол
14 ноябр, 13:33
    8
Турнирга Мексика мезбонлик қилади.
Ампутантлар футболи. Ўзбекистон 6-жаҳон чемпионлиги учун курашни бошлайди
Фото: ParalympicUz

Мексикада ампутантлар футболи бўйича жаҳон чемпионати старт олди. 13–22 ноябр кунлари ўтказиладиган мусобақада Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам бош соврин учун кураш олиб боради.

Жаҳон чемпионатига Мексиканинг Сан-Хуан-де-лос-Лагос шаҳри мезбонлик қилмоқда. Мусобақада 24 та терма жамоа иштирок этади.

Ўзбекистон ампутантлар футболи бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида беш марта ғолиб чиққан. Ҳамюртларимиз 1990, 1991, 2007, 2010 ва 2012 йилларда олтин медалларни қўлга киритган. Сўнгги чемпионликдан буён 14 йил ўтди.

Бу галги мундиалда миллий жамоа Е гуруҳидан жой олган. Гуруҳ босқичида АҚШ, Уругвай ва Марокаш билан куч синашади.

Ўзбекистон дастлабки учрашувини 15 ноябрга ўтар кечаси АҚШга қарши ўтказади. Кейинги рақиб Уругвай бўлади. Гуруҳ босқичининг сўнгги баҳсида эса Марокашга қарши майдонга тушилади.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи баҳси 22 ноябр куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ампутантлар футболи бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Туркия ҳисобланади. Турклар 2022 йилги мундиал финалида Анголани мағлуб этган эди.

Ўзбекистоннинг ўйинлар тақвими:

15 ноябр, 03:30. Ўзбекистон – АҚШ

16 ноябр, 04:30. Уругвай – Ўзбекистон

16 ноябр, 21:00. Ўзбекистон – Марокаш

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар