Live
2
Ўзбек

«Челси» ва «МЮ» Батурина трансферига қизиқмоқда

Футбол
14 ноябр, 14:29
Шунингдек, унга Европанинг бошқа жамоалари ҳам жиддий қизқмоқда.
«Челси» ва «МЮ» Батурина трансферига қизиқмоқда
Фото: Getty Images

«Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари «Комо» яримҳимоячи Мартин Батурина трансфери борасида бевосита алоқага чиқди. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Тоттенҳэм», «Астон Вилла» ва «Нюкасл» клублари ҳам хорватиялик футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. Шунингдек, Германиянинг «Бавария» ва «Лейпциг» жамоалари ҳам трансфер учун курашга қўшилиши мумкин.

Қайд этилишича, «Комо» раҳбарияти Батуринани жамоадан қўйиб юборишни истамаётганини билдирган. Бироқ 80 миллион евродан бошланадиган таклифлар жиддий музокаралар бошланишига туртки бериши мумкин.

Маълумотларга кўра, «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ҳозирча бундай суммани тўлашга тайёр эмас. Ҳар икки клуб футболчининг трансфер қийматини тахминан 60 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар