«Челси» вингери Педру Нету Лондон клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Челси»ни севаман. Ҳозирги барча ўй-хаёлларим фақат шу клуб билан боғлиқ. Клуб менга катта ғамхўрлик кўрсатди ва зарур бўлган барча шароитларни яратиб берди. Бунинг учун жуда миннатдорман. Бошқа вариантларни ҳатто кўриб чиқаётганим ҳам йўқ», — деди Нету O Jogo нашрига.
Бу мавсумда португалиялик 26 ёшли футболчи барча турнирларда 13 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Нетунинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2032 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.