Бугун
47
Ўзбек

«Барселона» Фермин учун 100 млн евролик таклифлар олди

Футбол
15 ноябр, 04:20
    17
Англиянинг тўртта клуби яримҳимоячи трансферига қизиқмоқда, аммо футболчининг ўзи кетмоқчи эмас.
«Барселона» Фермин учун 100 млн евролик таклифлар олди
Foto: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес Англия Премер-лигасининг бир нечта клуби эътиборига тушган. Sport.es нашрининг хабар беришича, каталонияликлар 23 ёшли футболчи трансфери бўйича АПЛнинг тўртта клубидан таклиф олган.

Манбага кўра, Ферминга энг катта қизиқишни «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» билдирмоқда. Лондон клуби ёзги трансферлар давридаёқ футболчи учун 70 млн евро таклиф қилган, бироқ «Барселона» бу суммани етарли деб ҳисобламагани сабабли таклифга жавоб ҳам бермаган.

Эндиликда эса каталонияликларга 100 млн евролик таклифлар келиб тушган. Шунга қарамай, Ферминнинг ўзи бошқа клубларнинг қизиқишига бефарқ қарамоқда ва «Барселона»да қолиш ниятида.

Қайд этилишича, клуб раҳбарияти яримҳимоячининг амалдаги шартномаси шартларини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Бунинг учун яқин вақт ичида футболчининг вакиллари билан музокара ўтказилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Фермин Лопеснинг «Барселона» билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Келишувда футболчини 500 млн евро эвазига сотиб олиш имконини берувчи банд мавжуд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

17 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар