Бугун
47
Ўзбек

«Ювентус», «Галатасарой» ва «Бешиктош» Мин Жэга қизиқиш билдирмоқда

Футбол
15 ноябр, 10:40
Футболчининг шартномасида товон пули 110 миллион евро этиб белгиланган.
«Ювентус», «Галатасарой» ва «Бешиктош» Мин Жэга қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Бавария» марказий ҳимоячиси Ким Мин Жэ фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, жанубий кореялик 29 ёшли футболчига «Ювентус», «Галатасарой» ва «Бешиктош» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Bild нашри маълумотига кўра, ушбу учала клуб ҳам ҳимоячининг эҳтимолий трансфери юзасидан Мюнхен клуби билан алоқага чиққан.

Маълумот учун, Мин Жэнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бироқ мюнхенликлар ҳозирча футболчи билан ҳамкорликни узайтириш борасида якуний қарорга келмаган.

Футболчининг шартномасида товон пули 110 миллион евро этиб белгиланган.

Агар ҳимоячи ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этса, мюнхенликлар унинг ўрнини тўлдириш учун «Бенфика» футболчиси Томаш Араужу ҳамда «Штутгарт» ҳимоячиси Финн Елч номзодларини кўриб чиқиши мумкин.

Бугунги янгиликлар