Бугун
47
Ўзбек

«Барселона»нинг муҳим футболчиси сафга кутилганидан олдинроқ қайтиши мумкин

Футбол
15 ноябр, 09:40
    7
Родри Эрнандес ноябр ойи охирида майдонга тушишга тайёр бўлиши эҳтимоли бор.
«Барселона»нинг муҳим футболчиси сафга кутилганидан олдинроқ қайтиши мумкин
Foto: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Родри Эрнандес жароҳатидан дастлабки тахмин қилинган муддатдан олдинроқ тикланиши мумкин. АS нашрининг хабар беришича, испаниялик футболчининг соғайиш жараёни муваффақиятли кечмоқда. Шу сабабли каталонияликлар тиббий штаби унинг ноябр ойи охиридаёқ сафга қайтиши мумкинлигини кўриб чиқмоқда.

Родри 3 ноябр куни Чемпионлар лигаси доирасида «Астон Вилла»га қарши баҳсда ўнг сонининг икки бошли мушагидан жароҳат олганди. Дастлаб яримҳимоячи 4–5 ҳафта давомида майдонга туша олмаслиги тахмин қилинган.

Эндиликда «Барселона» футболчини 29 ноябр куни «Депортиво»га қарши баҳс учун қайдномага киритишни режалаштирмоқда. Клуб Родри ушбу беллашувда ўйин амалиётига эга бўлишига умид қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Испания
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар