Бугун
47
Ўзбек

Почеттино афсонавий Фергюсон билан учрашишни режалаштирмоқда

Футбол
15 ноябр, 06:20
    13
«МЮ»нинг янги бош мураббийи шотландиялик мутахассисни ўзига намуна деб билишини айтди.
Почеттино афсонавий Фергюсон билан учрашишни режалаштирмоқда
Foto: Getty Images
22.11.2026, 11:30 Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул - : - Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Маурицио Почеттино клубнинг афсонавий устози Алекс Фергюсон билан ҳали суҳбатлашишга улгурмаганини маълум қилди. Аргентиналик мутахассиснинг сўзларига кўра, улар сешанбадан кейин учрашиб, суҳбатлашиш имкониятига эга бўлади.

«Ҳозирча мулоқот қилганимиз йўқ. Сешанбадан кейин бунинг учун вақт бўлади. Мен учун Фергюсон мураббийда қадрлайдиган барча фазилатларнинг тимсоли ҳисобланади. Уни жуда ҳурмат қиламан. Имконият туғилиши билан албатта суҳбатлашамиз», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Тhe Telegraph.

Почеттино «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимида Майкл Кэррикнинг ўрнини эгаллаган.

Маълумот учун, Англия Премер-лигасининг 10 туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» саккиз очко жамғарган ва турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар