«Реал» мухлислари Испания чемпионати доирасидаги «Селта»га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан жамоа бош мураббийи Жозе Моуриниога мурожаат қилишди.
The Touchline нашри хабар беришича, мухлислар асосий таркибда бразилиялик Винисиус Жуниор эмас, балки ивуарлик Ян Диоманде майдонга тушишини сўрашмоқда. Уларнинг фикрича, африкалик футболчи айни пайтда жамоага кўпроқ фойда келтирмоқда ва ўйин савияси жиҳатидан ҳам юқорироқ даражада.
«Реал» ва «Селта» ўртасидаги беллашув 21 ноябр, шанба куни Мадриддаги «Сантиаго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин олдидан мезбонлар турнир жадвалида 2-ўринни, меҳмонлар эса 12-поғонани эгаллаб туришибди.
«Реал» мухлислари Моуриниодан Винисиус эмас, Диомандени майдонга туширишни сўрашди
Футбол
20 ноябр, 05:06
10
Мадрид клуби ишқибозлари «Селта» билан баҳсда чап қанотда ивуарлик вингер ўйнашини хоҳлашмоқда.
Foto: Getty Images
21.11.2026, 15:00
Испания Ла Лигаси
Реал Мадрид
-
:
-
Сельта
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади