«Реал» Федерико Валверде билан амалдаги шартномани узайтиради.
The Athletic нашри маълумотига кўра, 28 ёшли яримҳимоячи билан янги келишув 2031 йилга қадар мўлжалланади. Уругвайлик футболчининг амалдаги битими эса 2029 йилнинг ёзигача эди.
Янги келишувга 1 миллиард евро миқдорида товон пули ҳам киритилади. Бу «Реал»нинг юлдуз футболчилар билан шартнома тузишдаги анъанавий амалиёти ҳисобланади.
Музокаралар жараёнидан хабардор манбанинг сўзларига кўра, янги битимда яримҳимоячининг маошини ошириш ҳам кўзда тутилган. Бу орқали Валверде жамоанинг энг юқори маош олувчи ўйинчилари қаторига киради.
Футболчи 2016 йилда «Реал» сафига келиб қўшилган ва 2018 йилдан буён асосий жамоада ўйнаб келмоқда. У мадридликлар сафида шу кунгача 388 та баҳсда иштирок этган.
Бу мавсумда эса Феде 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. У бу учрашувлавда яримҳимоячи ва ўнг қанот ҳимоячиси позицияларида ҳаракат қилди.
«Реал» Валверде билан шартномани узайтиради
Футбол
20 ноябр, 05:50
Уругвайлик яримҳимоячининг маоши оширилади, товон пули 1 млрд евро этиб белгиланади.
Foto: Getty Images