Live
1
Ўзбек

Ван Дейк: «Менинг келажагим ҳақидаги хабарларга ишонманг. Чунки ўзим ҳам нима бўлишини билмайман»

Футбол
20 ноябр, 17:04
Футболчининг клуб билан амалдаги битими 2027 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
 Ван Дейк: «Менинг келажагим ҳақидаги хабарларга ишонманг. Чунки ўзим ҳам нима бўлишини билмайман»
Фото: Getty Images

«Ливерпул» сардори Виржил ван Дейк ўзининг келажаги борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Нима бўлишидан қатъи назар, мавсум охирида кўрамиз. Агар кимдир менинг келажагим ҳақида аниқ биламан деса, унга ишонманг. Чунки ўзим ҳам нима бўлишини билмайман.

Ҳозир мен учун энг муҳими — ўзимни яхши ҳис қилиш, соғлиғимга эътибор бериш ва футболда яна кўп йиллар давомида ўйнай олишим учун ўзимни асраш.

«Ливерпул»да қарийб ўн йиллик улкан йўлни босиб ўтдим. Нима бўлишидан қатъи назар, клубга шу вақт давомида мен учун қилган барча ишлари учун доимо миннатдор бўламан.

Агар шартномам узайтирилса, кейин нима бўлишини кўрамиз. Агар бундай бўлмаса, ёзда клуб билан хайрлашаман», — деди нидерландиялик футболчи Sky Sports нашрига берган интервюсида.

Маълумот учун, Виржил бу мавсумда «Ливерпул» сафида 15 та учрашувда майдонга тушди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар