«Ювентус» клуби «Нюкасл»дан ҳужумчи Ник Волтемадени тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, Турин клуби раҳбарияти мавсум якунида германиялик футболчини тўлиқ трансфер асосида сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда.
Волтемаде трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Ювентус»га бир йиллик ижара асосида ўтган эди. Ижара учун туринликлар 3,6 миллион евро тўлаган. Бироқ келишувда футболчини сотиб олиш банди кўзда тутилмаган.
Бу мавсумда Ник Италия чемпионати ва Европа Лигаси доирасида 13 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, «Нюкасл» 2025 йилнинг ёзида Волтемадени «Штутгарт»дан 75 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Англия клуби сафида футболчи 53 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлган.