Белгиялик ҳужумчи Луи Опенда «Лион»да узоқ вақт қолмаслиги мумкин. Gazzetta dello Sport журналистларининг хабар беришича, футболчи Франция клубига мослаша олмаган.
«Лион» Опендани Туриннинг «Ювентус» клубидан ижара асосида олганди. Бироқ ҳозирда ҳужумчи мураббийлар штаби режаларига кирмаяпти. Шу сабабли белгиялик футболчи қишки трансфер ойнасида Туринга қайтиши мумкин. «Ювентус» эса Опенда учун янги жамоа излашга киришади.
Опенда Франция чемпионатининг ушбу мавсумида бешта баҳсда майдонга тушди. У битта гол уриб, битта голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали белгиялик ҳужумчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Ювентус» билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.