Live
3
Ўзбек

Торрес фаолиятидаги энг яхши жамоадошини айтди

Футбол
20 ноябр, 00:21
    3
Собиқ ҳужумчи «Атлетико», «Ливерпул» ва «Челси» каби клубларда тўп тепган.
Торрес фаолиятидаги энг яхши жамоадошини айтди
Foto: Getty Images

«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес ўзи билан бир жамоада ўйнаганлар орасида энг яхши футболчи сифатида Стивен Жеррардни эътироф этди.

«Бенитес талабчан, аммо ажойиб мураббий эди. Жеррард менинг ортимда ҳаракат қилганида, ҳаммаси жуда осон эди. Бўш ҳудудларга очилардим, у эса менга идеал пас узатишини билардим. Ҳатто бир-биримиз билан гаплашишимизга ҳам ҳожат йўқ эди. Ўзаро тушуниш биринчи кунданоқ пайдо бўлган. У — мен фаолиятим давомида бирга ўйнаган энг яхши футболчи», — деди Торрес The Athletic нашрига берган интервюсида.

Torres va Jerrard
Foto: Getty Images

Фернандо 2007 йилнинг ёзида Мадриднинг «Атлетико» клубидан «Ливерпул»га ўтган. Испаниялик собиқ форвард 2011 йилнинг январ ойигача мерсисайдликлар сафида тўп тепган. Шундан сўнг у фаолиятини «Челси»да давом эттирган.

Аввалроқ Торрес фаолиятидаги энг муҳим соврин ҳақида гапирганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар