Live
2
Ўзбек

Торрес фаолиятидаги энг муҳим совринни айтди

Футбол
19 ноябр, 22:20
    6
Бу ЖЧ, Евро ёки ЕЧЛ ғолиблиги эмас.
Торрес фаолиятидаги энг муҳим совринни айтди
Foto: Getty Images

«Атлетико», «Ливерпул» ва «Челси» клубларининг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес фаолияти давомида қўлга киритган совринлари орасида қай бирини энг аҳамиятлиси деб ҳисоблашини маълум қилди.

«Мен қўлга киритган энг муҳим соврин — 2018 йилда «Атлетико» билан бирга ғолиб чиқилган Европа лигаси. Бу энг нуфузли мусобақа эмас, аммо ниҳоят ўз уйимда соврин қўлга киритгандим.

Гап совринларда эмас, балки ўзингдан кейин қолдирадиган меросда, одамларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга интилишда. Фарзандларим одамларнинг менга қандай муносабатда бўлаётганини кўрганида, ҳамма ишни тўғри бажариш қанчалик муҳимлигини англайман. Энг муҳими, одамлар сени қандай инсон сифатида эслаб қолишидир»
, — дея Торреснинг сўзларини келтиради The Athletic нашри.

Испаниялик футболчи «Челси» сафида 2012 йилда Чемпионлар лигаси, 2013 йилда эса Европа лигаси ғолибига айланган. 2018 йилда эса «Атлетико» билан Европа лигасида ғолиб чиқди ва шундан сўнг Мадрид клубини тарк этди. Шунингдек, собиқ ҳужумчи Испания миллий жамоаси билан жаҳон чемпионлиги ва икки бор Европа чемпионлигини қўлга киритган.

Torres va "Atletiko" Yevropa ligasi bosh sovrini bilan
Foto: Getty Images

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Европа лигаси Европа лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар