Live
14
Ўзбек

«Ливерпул» Макаллистер билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади

Футбол
17 ноябр, 14:10
Алексиснинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
«Ливерпул» Макаллистер билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади
Фото: Getty Images

«Ливерпул» раҳбарияти яримҳимоячи Алексис Макаллистер билан янги шартнома борасида музокараларни бошлади.

Журналист Сесар Луис Мерлонинг хабар беришича, «қизиллар» аргентиналик 27 ёшли футболчи билан ҳамкорликни узайтириш ниятида.

Маълумот учун, Алексиснинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Яқин ҳафталарда музокаралар қай даражада муваффақиятли кечаётгани ойдинлашади.

Аввалроқ аргентиналик футболчи клуб раҳбарияти шартнома борасида музокараларни бошлашга шошилмаётганидан хавотир билдирган эди. Бироқ яқинда унинг отаси йил охирига қадар вазият ўзгариши мумкинлигини маълум қилди.

Бу мавсумда хабек «Ливерпул» сафида барча турнирлар доирасида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар