«Фулҳэм»нинг чап қанот ҳимоячиси Энтони Робинсон фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Аввалроқ ҳам «қизил иблислар» америкалик 29 ёшли футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига Маурисио Почеттино тайинланганидан сўнг ушбу трансфер мавзуси яна кун тартибига қайтди.
Қайд этилишича, инглиз клуби Робинсон трансфери учун тахминан 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Шунингдек, унга «Ливерпул», «Ньюкасл» ва «Челси» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Ўз навбатида Лондон клуби Энтони учун камида 42 миллион евро талаб қилиши мумкинлиги хабар қилинди.