Live
14
Ўзбек

Қирғизистон миллий жамоаси тарихда илк бор кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозонди

Футбол
17 ноябр, 15:07
Илгари жамоа энг кўпи қаторасига 3 та ўйинда рақибларидан устун келган.
Қирғизистон миллий жамоаси тарихда илк бор кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозонди
Фото: KyrgyzFootball

Қирғизистон миллий жамоаси Ветнамга қарши ўртоқлик беллашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундан аввал улар Хитой Тайпейи билан беллашиб, рақиб дарвозасига 3 та гол урганди.

Шу тариқа, Урмат Абдукаимов бошқарувидаги қирғизистонликлар ўз тарихида илк бор кетма-кет 4 та учрашувда ғалаба қозонди. Илгари жамоа энг кўпи қаторасига 3 та ўйинда рақибларидан устун келган. Бу тарихда 5 марта рўй берган. Бу сафаргиси мутлақ рекордга айланди. Хусусан, улар Малдив (5:0), Ливан (3:1), Хитой Тайпейи (3:0) ва Ветнамдан (2:1) устун келди.

Аввалроқ миллий жамоа қуйидаги ғалабали серияларни қайд этган эди:

  • 2 та кетма-кет ғалаба — 7 марта;
  • 3 та кетма-кет ғалаба — 5 марта;
  • 4 та кетма-кет ғалаба — илк бор!

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Қирғизистон Қирғизистон
Бугунги янгиликлар