«Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогун «Манчестер Юнайтед»нинг эҳтимолий трансфер мақсадларидан бирига айланди.
Daily Mail нашри хабар беришича, америкалик 25 ёшли футболчи манкунианликларнинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино билан Англияда ҳам бирга ишлаши мумкин. Инглиз клуби январ ойида Балогунни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Балогун бу мавсумда монегасклар сафида 7 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.
Аввалроқ «Ювентус» ва «Милан» жамоалари ҳам Фоларин учун даъвогарлик қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.